Трамп оиласи оғир жудоликка учради
Олам
−
16 Август 2020
38493АҚШ Президенти Дональд Трампнинг укаси Роберт 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АҚШ раҳбари ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламанки, бугун менинг ажойиб укам Роберт оламдан ўтди. У шунчаки укам эмасди, у энг яхши дўстим ҳам эди. Биз уни жудаям соғинамиз, аммо яна учрашамиз”, деган Трамп.
Роберт Трамп Нью-Йоркда оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Президент жума куни уни кўргани борган. Роберт Трамп ОАВда илк бор июнда, жияни Мэри Трампни Дональд Трамп ҳақида китобини чоп этишдан қайтаришга уринганда кўрина бошлаганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

Ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари
47005
07 Апрель

Журналист Жасур Ҳамроев вафот этди
45121
05 Апрель

Россиядаги ўзбекистонликлар сони очиқланди
33131
05 Апрель

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
29834
07 Апрель

Рус матбуоти Жалоловни танқид қилди
25299
14:02