...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ислом Каримов суратлари кўргазмасида Татьяна Каримова, Зелимхон Хайдаров ва Хайриддин Султонов иштирок этишди


14:46, 28.01.2018 Жамият
 18 833

Маросимда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов нутқ сўзлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Оқсарой қароргоҳида“Бутун оламни жо қилган юрак” номли кўргазма ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 27 январь куни мазкур кўргазма иш бошлади. Бутун умрини Ватан хизматига бахш этган Ислом Каримов ҳаётининг турли қирраларини очиб берувчи портрет ва фотосуратлар кўргазмаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари Хайриддин Султонов ва Зелимхон Хайдаров, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Сайёра Рашидова, Ўзбекистон халқ артисти Галина Мельникова, олимлар ва бир қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Маросимда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов нутқ сўзлаган. 

















Теглар:Ислом Каримов хотираси Татьяна Каримова Хайриддин Султонов Зелимхон Хайдаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар