Жамшид Қўчқоровга тўртта янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги негизида ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Акмалхон Жўрахонович Ортиқов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Акмалхон Ортиқов 1980 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт институтини тамомлаган. 2001 йилдан 2013 йилгача молия вазирлиги таркибида турли лавозимларда ишлаган. 2013-2015 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасига, 2015-2017 йилларда Фарғона вилоятларига раҳбарлик қилган.

2017 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосари.

2018-2019 йилгача Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритган.

* * *

Олимхон Бакиевич Рустамов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олимхон Рустамов 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005-2014 йилларда ҳисоб палатасининг бош инспектори, 2014-2016 йилларда Навоий кон-металлургия комбинати бош директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016 -2017 йилгача “Ўзбекнефтгаз” нинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

2017 -2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушумлар тўлиқлигини назорат қилиш инспекциясига раҳбарлик қилган. Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

* * *

Адиз Музафарович Бобоев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Адиз Бобоев 1972 йилда Бухоро вилояти, Вобкент туманида тугъилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетинин тамомлаган.

1993-1996 йилларда Бухоро вилояти Молия бошқармасининг монополияга қарши кураш ва нарх сиёсати бўлими 1-тоифали иқтисодчи, етакчи иқтисодчи 1996-1996 йиллардаБухоро шаҳри ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи ўринбосари

1996-2002 йй Бухоро вилояти молия бошқармасида бир нечта бўлимларда раҳбарлик этган. 

2002- 2007 йилларда Бухоро вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамланма бюджет бўлими бошлиғи ва бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2008-2019 йилларда Молия вазирлигида турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти директори лавозимида ишлаган.

* * *

Бобур Каландарович Абдиназаров Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бобур Абдиназаров 1983 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида тугъилган, маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Шунингдек, Япония Халқаро университетида таҳсил олган.

Ўз фаолиятини 2005 йилда Риштон тумани “Риштон текс” ОАЖ бош ҳисобчи ёрдамчиси, директор ўринбосари сифатида бошлаган. 

2007-2019 йилларда Молия вазирлигида турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. Тайинловга қадар, Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (аввалги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги) Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади.

Аввалроқ, Илҳом Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг