Гутерриш коронавирусдан ўлишнинг энг аянчли томонини айтди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус пандемияси қурбонлари сони 1 миллиондан ошиб кетгани даҳшатли эканини айтди. У инсониятни ўз хатоларидан сабоқ олишга чақирди.

"Дунё даҳшатли маррага етди: COVID-19 пандемияси миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ақлга сиғмайдиган рақам. Ўлаётганлар кимнингдир онаси, отаси, ака-укаси, опа-синглиси, дўсти, ҳамкасби", деди у 28 сентябрь кунги видеомурожаатида.

Бош котиб пандемиянинг ўзига хос шафқатсизлиги жони узилаётган одамнинг олдида яқинлари бўла олмаслигида эканлигини айтди. 

"Қандай қилиб одамни қўлидан ушламасдан, ўпмасдан, қучоқламасдан, яхши кўришини айтмасдан хайрлашиш мумкин?

Биз бу қийинчиликни енга оламиз. Лекин хатоларимиздан сабоқ олишимиз керак. Масъулиятли бўлиш муҳим. Илм-фан муҳим. Ҳамкорлик муҳим. Дезинформация ўлдиради", деди Гутерриш.

У барчани масофа сақлашга, ниқоб тақишга, қўлларини ювишга ва "одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ҳиссаларини қўшишга" чақирди.

Маълумот учун, кеча 28 сентябрь куни COVID-19 пандемияси бошланганидан бери дунёда коронавирус асоратлари билан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошиб кетгани маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг