Депутатлар Ҳукуматга Парламент сўровини юборади

Жамият

image

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтказилган мажлисида депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш баробарида ўз ваколатларидан фойдаланиб, бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Хусусан, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимовга "Ўзбекистон Республикасида онкологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, хусусан минтақалараро "хоспис"ларни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Парламент сўровини юборишга қарор қилди.

Шунингдек, Парламент аъзоларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановга "Аҳолини иш билан таъминлаш доирасида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг чет элларда меҳнат қилишига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Парламент сўрови юбориладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Депутатлар Ҳукуматга Парламент сўровини юборади

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар