Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилади. Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарори билан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,00 фоизни ташкил қиладиган ва қайта молиялаштирадиган банкнинг маржасисиз, 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредитни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий курси бўйича миллий валютада Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг навбатдаги бадали сифатида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали тасдиқланди.
 

Белгиланишича:

•    Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан Самарқанд шаҳрининг ички йўллари (кўчалар) ҳолатини яхшилаш ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Саммити доирасида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;
•    Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
•    Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредитни мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда мазкур жамғармадан ажратиладиган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан мониторинг ўрнатади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Самарқанд

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг