... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Ер ости музейига ўхшаш дунёдаги 10 та ғаройиб метрополитен


14:04, 26.01.2018 Бу қизиқ
 1 994

Бекатларда иқтидорли санъат усталари томонидан яратилган асарлар ер ости шедеврларини вужудга келтирган.

Ҳозирги вақтда одамларнинг маданий савиясини оширишда транспорт воситаларидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, метро вагонларида  машҳур музейлардаги асарларнинг фотонусхалари кўргазмалари ўтказилди.
 
Лекин, дунёнинг турли шаҳарларидаги метрополитен бекатларида ҳам ҳақиқий санъат асарлари тасвирланган. Мана шундай санъат асарларини “Travel Ask” нашри ўқувчилар ихтиёрига ҳавола қилди. Бу бекатларда санъатни қадрловчилар санъат асарларидан баҳраманд бўлиши мумкин. Бекатларда иқтидорли санъат усталари томонидан яратилган асарлар ер ости шедеврларини вужудга келтирган:
 
  1. Неаполдаги “Толедо” метро бекати. (Италия)
 

 
Оскар Тускетснинг футуристик асари. (2002 йил очилган)
 
  1. Стокгольмдаги “Т-Централен” метро бекати. (Швеция)
 

 
Метро бекат тош ва бетондан ғор шаклида ишланган бўлиб, кўк фрескалар билан безалган.
 
  1. Москвадаги “Москва” метро бекати. (Россия)
 

 
Ушбу бекат 1938 йилда очилган.
 
  1. Мюнхендаги “Мариенплац” метро бекати. (Германия)
 

 
Метродаги ер ости йўли шундай ишланганки, киши бу ерда юрганда ўзининг чиндан ҳам ер остида эканлигига ишониши қийин.
 
  1. Гаосюндаги “Формоза ҳиёбони” метро бекати. (Тайвань)
 

 
Шишадан тайёрланган ажойиб тузилма. Бекат италиялик рассом Нарциссо Қуолиати томонидан 4,5 мингта шиша панели териб чиқилиши натижасида яратилган. Гумбазда тўрт элемент - тупроқ, сув, ёруғлик ва олов – инсон ҳаётининг борлиғи акс эттирилган.
  1. Шанхайдаги “Банд саёҳат туннели”. (Хитой)
 

 
Бу ерда ёруғлик ва рангнинг ажойиб уйғунлиги меҳмонларни ўзига тортади.
 
  1. Санкт-Петербургдаги “Автово” метро бекати. (Россия)
 

 
Неоклассик услубда яратилган ажойиб ички қалъа кўринишидаги санъат асари.
 
  1. Лиссабондаги “Олайас” метро бекати. (Португалия)
 

 
Ёрқин бўёқлар, ажойиб витражлар ва оригинал қурулмалар.
 
  1. Киевдаги “Олтин дарвоза” метро бекати. (Украина)
 

 
Мармар деворда акс этаётган шамёритгичлар.
 
  1.  Барселонадаги “Драссанес” метро бекати.  (Испания)
 

 
Эдуардо Гутиерреса Мунне ва Хорди Фернандесаларнинг футуристик санъат асари. Оқ ва қора рангларнинг гўзаллиги акс этган кўриниш.
Икром Раҳмон

Теглар:метро бекатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!