...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Аёллар учун яшаш энг яхши бўлган 10 мамлакат


16:18, 08.03.2018 Бу қизиқ
 4 204

Ушбу давлатлар тузуми, маданияти ва турмуш шароити билан ҳам эътиборга лойиқ.

Мутахассислар дунёдаги 9 мингдан ортиқ аёлларнинг жавоблари асосида аёллар учун яшаш энг яхши бўлган 10 мамлакат рўйхатини тўзишди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Улар рўйхатни тузишда мамлакатлардаги эркак ва аёллар тенг ҳуқуқлиги, даромад кўриш даражаси ва хавфсизлик масалаларини ўрганишган.
 
Қуйида ушбу мамлакатлар билан танишасиз:
 
  1. Дания
 

 
Дания эркак ва аёллар тенгҳуқуқлилиги бўйича ўрнак давлат ҳисобланади. Ҳатто, мамлакатдаги аёллар бепул тиббий хизмат ва таълим олиш ҳуқуқига эга.
 
  1. Швеция
 

 
Швеция бу борада ҳеч қачон, ҳаттоки, 5 ўринга ҳам тушмаган давлат ҳисобланади. Бу сафар иккинчида қайд этилди. Мамлакатдаги Олий таълим муассасаларида аёллар ҳар йили битирганлик ҳақидаги дипломларнинг учдан икки қисмини банд қилишади. Бундан ташқари ота-она учун болага ғамхўрлик қилиш сиёсат даражасига кўтарилган.
 
  1. Норвегия
 

 
Норвегия аёллар даромад олиш ва эркарлар билан тенгҳуқуқлилик жиҳатидан бошқаларга қараганда анча ривожланган мамлакатдир.
 
  1. Нидерландия
 

 
1978 йилги қонунга кўра, Нидерландияда аёллар ва эркаклар ҳамма соҳаларда тенг ҳисобланади.
 
  1. Финляндия
 

 
Ушбу мамлакат нафақат аёллар ҳуқуқи, балки инсон ҳуқуқлари кўрсатгичлари жиҳатидан ҳам дунёда етакчи ҳисобланади.
 
  1. Канада
 

 
2018 йилда мамлакат Молия вазири “Тенглик+ўсиш, кучли ўрта синф” дастурини илгари қурди. Ушбу режа кўпроқ аёлларга шароит яратиш ва уларни яна ҳам эъзозлашни назарда тутади.
 
  1. Швейцария
 

 
Таълим, тенг ҳуқуқлилик, даромад кўриш, инсон ҳуқуқлари ва атроф муҳит энг максимал даражада ижобий кшрсатгичга эга мамлакат Швейцария ҳисобланади.
 
  1. Австралия
 

 
Аёллар барча соҳада эркин қатнаша оладиган мамлакат Австралия ҳисобланиб, тенгҳуқуқлик биринчи галда назарда ва амалда ҳисобланади.
 
  1. Янги Зеландия
 

 
1893 йилда аёллар Парламентга овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган биринчи мамлакат Янги Зеландия саналади. 125 йилдан бери аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир.
 
  1. Германия
 

 
Германия аёлларнинг даромад кўриши ва яшаши учун жуда яхши мамлакат саналади. Бунинг устига ҳокимиятда 2005 йилдан бери Ангела Меркель хоним канцлерлик қилади.
Икром Раҳмон

Теглар:аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!