... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотогалерея: Равшан Эрматов Месси, Модрич, Ракитич бор бўлган ўйинда рекордини янгилади


12:43, 22.06.2018 Спорт
 5 109

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берди.

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия учрашувини бошқариб борди.
 
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берди. Равшан Эрматов ўзи рекордини янгилаган ўйинда 8 та сариқ карточка кўрсатди.
 
Маълумот учун, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилади. Хабарингиз бор, Эрматов бунгача ЖЧ финал босқичларида 9 та учрашувни бошқарган эди. Бу ўйин унинг учун ЖЧдаги 10-ўйин сифатида қайд этилди.
































 
Статистика маълумотларига кўра, бирор марта ҳам хатога йўл қўймаган. Ҳатто, Эрматовни ҳақорат қилган россиялик машҳур телебошловчи Василий Уткиндан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари узр сўрашни таълаб қилмоқда.
 
ЎФА Матбуот хизмати Равшан Эрматов Месси ва Модрич каби футболчилар қаршилигида ҳакамлик қилган ўйиндан суратларни тақдим этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов ЖЧ-2018 Аргентина Хорватия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!