Коронавирусга жиддий қарамаётган Президент импичментини мамлакат аҳолисининг деярли ярми маъқуллади
Олам
−
29 Апрель 2020
8963Бразилия Федератив Республикаси Президенти Жаир Болсонаруга қарши мумкин бўлган импичмент жараёни ҳақида бразилияликларнинг фикрлари деярли тенг бўлинди. Кеча, 28 апрель куни Datafolha социологик маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат беради.
Сўровномага кўра, мамлакат аҳолисининг 45 фоизи Миллий Конгресс — Республика парламенти Болсонаруни импичмент қилиш ташаббусини кўриб чиқишни бошлашини ёқлайди. Яна 48% бразилияликлар қарама-қарши фикрда, Респондентларнинг 6 фоизи жавоб беришга иккиланган.
Сўровнома мобил телефон орқали ўтказилди. Унда 1503 бразилиялик иштирок этди. Сўровноманинг хатолик даражаси 3% ни ташкил қилади. Шундай қилиб, импичмент рақибларининг унинг тарафдорларига нисбатан устунлиги статистик хатолардан катта эмас.
Шу билан бирга, худди шу сўров натижаларига кўра, бразилияликларнинг 46 фоизи Болсонарунинг ўзи истеъфога чиқиши керак деб ҳисобламоқда. Сўровда қатнашганларнинг 50 фоизи бу фикрга қўшилмайди ва давлат раҳбари ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этмаслигига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, Жаир Болсонару коронавирус пандемияси вақтида рейтинги энг тез тушиб кетган Президент бўлди. Бунга унинг коронавирусга қарши мамлакатда деярли ҳеч қандай чоралар кўрмагани сабаб бўлди.
Президент ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири билан ушбу касаллик сабаб келишмовчилик юзага келди. Сўнг Болсонару вазирни истеъфога чиқарди. Бу ҳолат Президентнинг рейтинги яна ҳам пастлашига сабаб бўлди.
LiveБарчаси