...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотогалерея: Жаҳон чемпионларига Президент совғалари тақдим этилди


10:03, 19.05.2018 Спорт
 8 779

23-сонли меҳрибонлик уйига йўл олган ёш футболчилар Президент совғасига эга бўлишди.

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар бош мукофот соҳибига айланган эдилар.
 
Кеча, жаҳон чемпионлари жой олган самолёт Ўзбекистонга келиб қўнди ва улар Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда мамлакат футбол ассоциацияси мутасаддилари, мухлислар томонидан катта тантана билан кутиб олинди.







Анъанага кўра қаҳрамонлар учун махсус сайёҳлик автобуслари ажратилди. Улар автобусларда тантанали тарзда 23-сонли меҳрибонлик уйига йўл олишди. У ерда чемпионлар учун мамлакатимиз Президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан турли совғалар тақдим этилди.
 
Эътиборингизга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси фотомухбирлари томонидан “Qalampir.uz” интернет нашрига юборилган суратларни томоша қилишингиз мумкин.















Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳон чемпионлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!