Сирдарёда тошқин сабаб эвакуация қилинган 71 минг одам уйига қайтди
Жамият
−
09 Май 2020
95961 май “Сардоба” сув омбори тўғони ёрилиши натижасида юзага келган тошқин натижасида 100 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Уларнинг анчагинаси эса ҳозир уйсиз қолган. Тошқин пасқам уйларни оқизиб кетган. Шунга қарамай офат юз берганидан бир ҳафта ўтиб, эвакуация қилинган одамларнинг 70 мингдан ортиғи ўз уйига қайтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Сирдарё вилоятида тошқин оқибатида зарар кўрган уйлар, ижтимоий бинолар яна қайта тикланмоқда. Яшаш учун яроқсиз уйлар бузилиб, жойларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Муҳими, 71 307 нафар аҳоли Оқолтин, Мирзабод ва Сардоба туманидаги хонадонларига қайтиб келди.
Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уйларда тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, Прокуратура вакиллари 6107 та кадастр ҳужжатларидан 3338 таси қайта тиклашга эришдилар. Бундан ташқари, йўқолган 3 517 паспортдан 482 та, 61 та ҳайдовчилик гувоҳномадан 11 таси қайта тикланди.
Умумий майдони 1 213 796 квадрат метр бўлган 1604 объектда Мудофаа вазирлигининг 8 та махсус бўлинмаси томонидан дезинфекция ишлари олиб борилди.
Бу каби тадбирлар, қўшни Қозоғисғон Республикасида ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Туркистон вилояти Жеттисой ва Мақтаарал туманларининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларида 70 000 дан ортиқ куб метр сув тортиб чиқарилди. Шу билан бирга 6500 метр узунликда коллектр қазиш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида 11 000 куб метр чиқиндилар олиб ташланди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда
LiveБарчаси