Тошкентда рейд бошланди

Жамият

image
ДХА премиум-класс автомашинали “доставшик”ларга “аччиқ” мурожаат йўллади north_east

ДХА премиум-класс автомашинали “доставшик”ларга “аччиқ” мурожаат йўллади

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқлашга қаратилган қарори эълон қилинган эди.

Шу сабабдан, бугун 1 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида пойтахт ИИББ, Миллий гвардия ва СЭНнинг қўшма рейди бошланди.

Махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга жарима солинади, транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига стикерсиз автомобиль бошқарган кўра фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг