Мане ўрнига Мбаппеми? “Ливерпуль” ёздаги режаларини маълум қилди

Спорт

image

Агар Садио Мане жамоани тарк эца, "Ливерпуль" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, Мане ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш нияти бор. Агар шундай бўлса "Ливерпул" Мбаппе учун курашга қўшилиши мумкин. 

Аввалроқ, Мане "Реал" нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин, ҳали Мадрид клуби бу ҳақда расмий хабар тарқатмади.

Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда Мбаппе Франция чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Чемпионлар лигасида у еттита ўйинда бешта гол муаллифи бўлди. "Trasnfermarkt" порталида Мбаппе трансфер нархи 180 миллион еврога баҳоланган. Садио Маненинг баҳоси эса 120 миллион евро экани қайт этилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Ливерпуль Трансфер Садио Мане

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг