... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотофакт: намунали уйларнинг “намунасиз” йўллари Давлат маслаҳатчисини қизиқтириб қўйди!


19:23, 10.03.2018 Жамият
 8 412

"Боистон" маҳалласидаги намунавий уйлар сув уриши натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолган. Кўчалар нотекис. Юрай десанг, йўл йўқ.

Аҳолига ижтимоий кўмак бериш мақсадида айни дамда Фарғонада бўлиб турган Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев уйма-уй юриб, аҳолининг муаммоларини тинглаб, жойида ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар бермоқда.
 
Давлат маслаҳатчисининг “Фейсбук”даги саҳифасида хабар берилишича, ўрганишлар жараёнида "Боистон" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган.




 
Унга кўра, "Боистон" маҳалласидаги намунавий уйлар сув уриши натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолган. Кўчалар нотекис. Юрай десанг, йўл йўқ. Бундан аҳоли жабр кўриб келмоқда.
 
Ёшлар етакчиси бошчилигида, энг аввало, сув "жиловланган".


 
4 та юк машинасида шағал тўкилиб, йўлни тузатиш ишлари бошлаб юборилган. Кўчалар обод этилган. Уйларнинг ташқи кўриниши қайтадан таъмирлаб берилган.
 
Амалий кўмак бериш ишлари давом этмоқда.
 
Хабарга суратлар ҳам илова қилинган. Уларда қилинган ишлар акс этган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Давлат маслаҳатчиси фотофакт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар