Хитойда итларга оммавий тарзда чип ўрнатиш бошланди

Технология

image
Улар шу йил пайдо бўлади – Илон Маск инсон миясига ўрнатиладиган чиплар ҳақида маълум қилди north_east

Улар шу йил пайдо бўлади – Илон Маск инсон миясига ўрнатиладиган чиплар ҳақида маълум қилди

Хитойнинг Шеньжень шаҳри ҳокимияти 2020 йил охиригача барча итларга чип ўрнатишни ваъда қилди. Бу ҳақда "Global Times" хабар берди.

Қайд этилишича, итнинг териси остига дон донаси ўлчамидаги микрочип жойлаштирилади. Ушбу муолажани олиб борадиган ветеринарлардан бирининг сўзларига кўра, жараён бир неча сония ичида якунланиши мумкин. Шунингдек, чип итнинг соғлиғига деярли таъсир кўрсатмайди. Агар керак бўлса, уни олиб ташлаш мумкин.

Бу йўқолган итларни топиш, эгаларини аниқлаш ва ҳайвонларни бошқариш учун амалга оширилади. Таъкидланишича, чипсиз итлар "лицензиясиз" деб таснифланади.

"Best Life for Dogs" компанияси менежери Яо Юе айтишича, микрочип классик бўйинбоғдан афзалдир, чунки унинг ёрдамида сиз тезда ҳайвони қидириб топишингиз мумкин.

"Чиплар нафақат йўқолган итларнинг изини топишга ёрдам беради, балки кимдир уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлган тақдирда уларни қўлга олишда ёрдам беради", дейди Юе.

Таъкидланишича, шаҳар маъмурлари 198 минг итга чипларни бепул жойлаштирган. Бироқ, касал, ҳомиладор, туғилганига 3 ой бўлмаган ва оғирлиги 2 килограммдан кам итларга чип ўрнатилмади.

Шунингдек, ваколатли ходимлар итнинг чипидан унинг лақаби, насабномаси, алоқа маълумотлари ва эгасининг исми ҳақида маълумот олишлари мумкин. Бошқа шаҳарларда ҳам итларни бошқариш, топиш, шунингдек, одамлар томонидан қилинадиган шафқатсизликдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга чипларни ўрнатиш ғоясини илгари сурилмоқда.

Маълумот учун, шаҳар ҳокимияти 1 майдан бошлаб мушук ва итларнинг гўштини сотиш ва ейиш тақиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Итлар Чип

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг