...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото+видео: Россияда “қонли ёмғир” ёғди


11:36, 04.07.2018 Олам
 14 179

Гувоҳлар фото ва видеоларни яшин тезлигида интернетга жойлаштиряпти.

Кеча, 3 июль куни ижтимоий тармоқларда Россиянинг Норильск шаҳрида жойлашган “Норильск никель” металлургия заводи авто тураргоҳида “қонли ёмғир” ёғгани тасвирланган видеолар пайдо бўлди.
 
Гувоҳлар фото ва видеоларни яшин тезлигида интернетга жойлаштиряпти.




 
Бундай ҳолатга “Норильск никель” заводидан чиққан чанг ва зарарли чиқиндиларнинг ювилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ўт ўчирувчилар бир амаллаб майдон ва машиналарни ювишган.
 
“Норникель” компанияси таъкидлашича, сув томдаги чанг ҳисобига қизилга бўялган. Уни тозалашлари керак бўлган, аммо бу иш ўз вақтида қилинмагани учун чанг автотураргоҳга тушган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Норникель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!