ДТМ имтиҳон жойи ва санаси аниқ бўлгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Бу қизиқ
−
04 Август 2020
22905Ижтимоий тармоқларжа бу йилги кириш тест синовлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу нечоғли ҳақиқатга яқин эканлиги юзасидан марказнинг ўзи расмий баёнот билан чиқди.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, айни кунларда марказ томонидан энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилган.
Мана шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади, дейилади хабарда.
Тест синовларининг куни аниқ бўлгунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришлари Давлат тест марказ томонидан сўраб қолинган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь