...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Тошкентдаги яна бир кўчада йирик ёнғин содир бўлди


19:21, 12.07.2018 Жамият
 5 947

Ёнғин тахминан соат 15:00 ларда бошланган.

Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ойбек кўчасида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Ёнғин соат 14:50 да бошланган.
 
Ёнғин уйнинг биринчи қаватида жойлашган "Bell Clio" салонида келиб чиққан. Аланга тезда юқори қаватларга ҳам ёйилган.




 
Воқеа жойидаги ИИББ ходимининг сўзларига кўра, ёнғин кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватигача етиб борган ва вақт ўтиб бартараф этилган. 1-, 2-, 3-қаватлардаги уйларнинг ичи ёнган. Фожиада ҳеч ким жабрланмаган.




 
Шунингдек, ИИББ ходими ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилаётганини таъкидлади. Тахминларга кўра, ёнғин сигаретдан келиб чиққан бўлиши мумкин.




 
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Crystal” супермаркетида ҳам ёнғин содир бўлди. Ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган. Супермаркет томида чиққан ёнғин тезда бартараф этилган.
Суннатилла Абдуллаев
Айюб Мустафо

Теглар:Ёнғин Ойбек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар