20 ёшли йигит савдо мажмуасида қотилликка қўл урди
Жамият
−
16 Октябрь 2019
7594Кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
15 октябрь соат 10:00ларда Марғилон шаҳар марказида жойлашган “Ойгул” савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Т. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023