Хитой: Одамларни отиб ўлдирмаяпмиз

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ванг Йи, сўнгги кунларда интернет тармоқларида Хитой ҳукуматининг коронавирус билан касалланган фуқароларнинг отиб ташланаётгани акс этган видеолар бўйича Берлинга ташрифи чоғида нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, халқаро жамоатчилик Хитойни инсон ҳуқуқларини бузишда нотўғри айбламоқда.

Германия пойтахтида нутқ сўзлаган Ванг, касалликка чалинганлар назорат остида эканлигини, шунга қарамай, вируснинг тарқалишига қарши курашиш Хитой ҳукумати учун муаммо бўлиб қолаётганини айтди.  У Хитойнинг вирусга қарши курашини қўллаб-қувватлагани учун халқаро ҳамжамиятга миннатдорчилик билдирди. 

Хитойдаги инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинганида, у мамлакат барча мазлумларни ҳимоя қилишини ва ёрдам беришини айтиб ўтди. 

Ванг ўз нутқи давомида Фаластин ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой фаластинликлар ва шунга ўхшаш ёрдамга муҳтож одамлар билан бирга ва уларни қўллаб-қувватлайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 71 334 нафарга етган. Ундан ҳалок бўлганлар эса 1775 нафарни ташкил қилиб турибди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг