Жисмоний шахслар таксичилик қилиши мумкин бўлади

Жамият

image
Давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади. Пахта бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади north_east

Давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади. Пахта бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон Президенти “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Фармон билан Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:

•    юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш;

•    жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

такси

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг