...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Шайҳ Аҳмад Ал-Сабах Татьяна Каримова билан учрашди


15:35, 29.04.2018 Спорт
 7 046

Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашди.

Кеча, 28 апрель куни Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Меҳмон ташрифининг биринчи кунида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
 
Бугун Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди ва у ерда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашув ўтказди.




 
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида томонлар марҳум Президентга оид хотираларни ёдга олишди.
 
“Ислом Абдуғаниевичга ҳурматим баланд эди. Биз билан учрашишга рози бўлганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳамдардлигимни қабул қилгайсиз. Сизга энг яхши тилакларимни тилайман. Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Ислом Каримов спортга катта эътибор қаратар эди. Бугунга келиб, у кишининг шогирди, издоши Шавкат Мирзиёев мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга оширмоқда ва бу таҳсинга сазовор. Ишончим комилки бу қилинаётган сайи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради”, деди Ал-Сабах.
 
Татьяна Каримова ҳам ўзбек спорти ривожида Ал-Сабахнинг етарли ўрни борлиги ҳақида гапирди.




 
“Ўзбекистон спорти муваффақиятларида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта. Шунингдек, Осиё қитъасида ҳам спорт тараққиёти ва ривожи йўлида самарали иш олиб боряпсиз. Ислом Абдуғаниевич сизни ҳурмат қиларди. Бугунги кунда давлат раҳбари Шавкат Миромонович марҳум Президентимизнинг хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратмоқда”, деди Татьяна Каримова.
 
Учрашув якунида Татьяна Акбаровна меҳмонларга эсдалик совғасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг хаёт йўли ва фаолиятига бағишланган ажойиб китобни туҳфа этди. Томонлар ушбу китобни томоша қилишар экан, Ислом Каримов билан боғлиқ ёрқин хотираларни ёдга олишди.
 
Шунинг билан Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ниҳоясига етди. Бугун меҳмон Тошкентдан Теҳронга жўнаб кетади.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Татьяна Каримова МОҚ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!