Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Олам

image

Туркиядаги кучли зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Бу ҳақда ТИВ мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб хабар қилди.

“2020 йилнинг 24 январь куни Туркиянинг шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вазият элчихона ва Истанбул шаҳридаги бош консулхона назорати остида.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 6,8 балли зилзила қайд этилган эди. Бугун, 26 январь куни маҳаллий вақт билан соат 5:22 да Малатяда 4,3 балли, соат 5:47 да Элязиғда 3,9 балли навбатдаги ер силкинишлари кузатилди.

24 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб бинолар вайрон бўлди. Қурбон бўлганлар 31 нафарга етди. 

Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида сохир бўлган. Зилзила ўчоғи 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.

Ушбу зилзила кучини Туркияда 500 мингга яқин одам ва қўшни Ироқ, Сурия ва Ливан аҳолиси сезган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг