Ҳокимлар неча соат ухлайди? Ҳокимлар ўртасида ўтказилган сўровнома (видео)

Интервью

Вилоят ҳокимлари доимо халқнинг диққат-этиборида туради. Халқ орасида улар ҳақида кўплаб гап-сўзлар тарқалган. Фалончи ҳоким шунча вақт ухларкан, фалончиси шунча ишларкан каби миш-мишлар тез-тез қулоғимизда янграйди. QALAMPIR.UZ бундай фикрларга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлари ўртасида сўровнома ўтказди. Биринчи саволимиз: кунда ўртача неча соат ухлайсиз?

Андижон вилоят ҳокими, Шуҳрат Абдураҳмонов:

– Агар ишонсаларинг бир кунда одатда 3 соат ухлайман. Уни ҳам икки бўлиб. Нима учун кам уйқу? 3 миллиондан ортиқ халқнинг ташвиши елкамда турибди. 

Қашқадарё вилоят ҳокими, Зоир Мирзаев:

– Ҳар куни ҳар хил. Энг ками деб айтадиган бўлсак, 4 соат. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин

Сирдарё вилоят ҳокими, Ғофур Мирзаев:

– Бир кунда 6-6,5 соат ухлайман. 

Хоразм вилоят ҳокими, Фарҳод Эрманов:

– Соат 00:00 дан 07:00 гача

Сурхондарё вилоят ҳокими, Тўра Боболов:

– Одам вақтида дам олиши керак. Инсон, албатта, 6 соат ухлаши керак. Агар нормал уйқу бўлмаса, эртасига ишнинг унуми ҳам бўлмайди.    

Самарқанд вилоят ҳокими, Эркин Турдимов:

– Шанба ва якшанба кунлари яхшироқ ухлаймиз. Бошқа кунлари ҳам ёмон ухламаймиз. Қачон, қандай, бу ҳолатга қараб. Ўрта ҳисобда 6 соат ухлаймиз. 

Навоий вилоят ҳокими, Қобул Турсунов:

– Энди етарлича ухлаймиз. Ўзимизга етарли дамни оламиз. Ўртача 5-6 соат. 

Наманган вилоят ҳокими, Хайрулла Бозоров:

– Нормал ишлаш учун 6 соат ухлаш керак. 4 соат чарчатиб қўяди.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади. Очиқлик сиёсати президент томонидан таъкидланишига қарамай, ҳокимнинг жавоб беришдан бош тортиш сабаби эса ҳалигача номаълум. 

Сўровномада вилоят ҳокимларига бошқа қизиқ саволлар ҳам берилган. Бошқа саволларга ҳам уларнинг жавобларини тез орада эълон қиламиз. QALAMPIR.UZни кузатиб боринг.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Ғаниев Зоир Мирзаев Ғофур Мирзаев

Баҳолаганлар

709

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг