Ўзбек газининг Хитойга экспорти тўғрисидаги хабар рад қилинди
Жамият
−
07 Март 2020
6034Аввалроқ, Ўзбекистон Хитойга газ экспортини камайтириш бўйича музокара бошлаганини хабар қилгандик. Бунга журналист Жоанна Лиллис берган маълумоти асос бўлганди.
Бу маълумот ўз тасдиғини топмади. Жоанна Лиллиснинг ўзи ахборотга тузатиш киритди.
“Ўзбекистоннинг Хитойга газ етказиб бериши тўғрисидаги твитимга тузатиш: Энергетика вазири ўринбосари Тошкент газ етказиб беришни қисқартиряпти демади. Аммо Хитой истеъмолни қисқартиришни кўриб чиқяпти ва кўплаб давлатлар билан музокара олиб боряпти. Қўмита қарор қилади. Нотўғри ахборот учун кечирим сўрайман”, деган Лиллис.
Correcting my tweet on gas supplies from #Uzbekistan to #China: deputy energy minister said NOT that Tashkent is cutting supplies but that China is considering cutting consumption, is in talks with multiple countries and a committee will decide. Apologies for misinterpretation.
— Joanna Lillis (@joannalillis) March 7, 2020
Маълумот учун, Хитойнинг PetroChina компанияси коронавирус тарқалиши ортидан газ импортини қисқартириш масаласини кўриб чиқяпти. Хусусан, компания табиий газ ва суюлтирилган газ истеъмолини камайтирмоқчи.
LiveБарчаси