2019 йилги коррупция индексида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди

Жамият

2

Transparency International Халқаро коррупцияга қарши ҳаракат 2019 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини (Corruption Perception Index) эълон қилди. 

Ўзбекистон ушбу индексда ўрнини бироз яхшилаб, 25 балл тўплади ва 180 давлат орасида 153-ўринни эгаллади. Айтиш мумкинки, ушбу индекснинг 2018 йилги натижаларида Ўзбекистон 158-ўринни қайд этган эди.

Кучли учликка Янги Зеландия, Дания ва Финляндия кирди. Ўнликни эса Швейцария, Сингапур, Швеция, Норвегия, Нидерландия, Люксембург ва Германия ёпиб берди. Бундан кўриниб турибдики, коррупция ҳолати жуда кам учрайдиган давлатлар орасида скандинавияликлар етакчилик қилмоқда. Янги Зеландиядаги ҳолат йилдан йилга ёмонлашаётганига қарамай у рўйхатда етакчилик қилаётганини кўриш мумкин.

Ривожланган давлатлар натижасига эътибор қаратиладиган бўлса, бу борада Буюк Британия (12-ўрин), АҚШ ва Франция (23-ўрин), Жанубий Корея (39-ўрин), Хитой (80-ўрин), Россия (137-ўрин)ни қайд этишганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Рейтингда энг ёмон ўнликка Гвения Биссау (168-ўрин), Шимолий Корея (172-ўрин), Венесуэла, Эквотариал Гвения, Судан, Авғонистон (173-ўрин), Яман (177-ўрин), Сурия (178-ўрин), Жанубий Судан (179-ўрин) ва Сомали (180-ўрин) давлатлари кирган.

Маълумот учун, коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторидаги коррупция ҳақида экспертлар берган баҳоларга асосланади.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг