... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: ОЧЛ. “Локомотив”нинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди


14:53, 06.12.2017 Спорт
 1 145

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими “JW Marriot” меҳмонхонасида ўтказилди.

Бугун, 6 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросим “JW Marriot” меҳмонхонасида ўтказилди.
 
Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Ғарб минтақаси “B” гуруҳидан жой олди.
 
Жамоа гуруҳ босқичида “Дуҳайл” (Қатар), “Ал-Ваҳда” (БАА) ҳамда “Зобаҳан” (Эрон) / “Аизавл” (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
 

 
Шунингдек, Ўзбекистоннинг яна иккита клуби – 2017 йилги чемпионатнинг кумуш медаль совриндори “Насаф” ва бронза медали эгаси “Пахтакор” гуруҳ босқичига чиқиш учун 30 январь куни плей-офф босқичида ўйнайди.
 
ОЧЛ–2018 турнири
Саралашнинг плей-офф босқичи .
30 январь, сешанба.
 
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Файсали” (Иордания).
 
“Ал-Гарафа” (Қатар) – “Пахтакор” (Ўзбекистон ).
 
 
“Насаф” плей-офф ўйинида ғалаба қозонса, “C” гуруҳидан жой олади ва “Персеполис” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) клублари билан рақобатлашади.
 
“Пахтакор” муваффақиятга эришса, “А” гуруҳига йўл олади ҳамда “Ал-Жазира” (БАА), “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) ва “Тракторсози” (Эрон) жамоалари билан куч синашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОЧЛ Локомотив Қуръа Гуруҳ босқичи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!