ИИВ ходимининг погонини юлиб, кийимини йиртган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 апрель куни Тошкент шаҳрида профилактика инспекторини ҳақорат қилиб, погонини юлиб, кийимини йиртиб ташлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса 2 апрель куни 12:30 лада Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида 1993 йилда туғилган, ишсиз, аввал судланмаган П.П. (аёл) юзига тиббий ниқоб тақмасдан, ҳеч бир асосли сабаб ва заруриятсиз кўчада юрганлиги учун туман ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори Ф.Иброҳимов унга оғзаки танбеҳ бериб, юзига тиббий ниқобни тақиб олишини талаб қилган. 

П.П. унинг талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилиб, хизмат кийими елкасидаги погонини юлиб олиб, хизматда фойдаланадиган алоқа воситасининг антеннасини синдириб, хизмат кийимини йиртиб, унга шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.04.2020 йилда туман прокуратураси томонидан П.П.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноят иши

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг