... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Наманганлик футбол мухлислари янги рекорд ўрнатишди


11:16, 18.03.2018 Спорт
 5 737

Аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғиши керак эди, аммо...

Кеча, 17 март куни Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” ўйинида рекорд натижа қайд этилди.
 
Шу куни Намангандаги “Марказий” стадионига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижа ҳисобланади.
 

 
Аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 

 
Лекин кеча катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.
 

 
Намангандаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.
 

 
“Навбаҳор” клуби 3-турдан ўрин олган учрашувда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, “Навбаҳор” сўнгги марта “Локомотив” жамоасини 2010 йилнинг 25 сентябрь куни мағлуб этганди.
 
Акмалхон Эшонхонов
Фото: Бахтиёр Тоштемиров

Теглар:Навбаҳор Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!