...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Лео Месси ўғил фарзандли бўлди


20:44, 10.03.2018 Спорт
 7 597

Мессининг яна икки – Тиаго ва Матео исмли ўғил фарзандлари ҳам бор.

Аргентина терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси учинчи марта ота бўлди.
 
30 ёшли футболчи рафиқаси Антонелла Рокуццо билан биргаликда келишиб, ўғлига Чиро исмини беришди.
 
“Хуш келибсан, Чиро! Шукур, ҳаммаси яхши. Асосийси чақалоқ ва онаси соғлом.
 

 
Жуда ҳам бахтлиман”, дея ёзади Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Маълумот учун, Мессининг яна икки – Тиаго ва Матео исмли ўғил фарзандлари бор.
 
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бугун “Барселона” клубининг “Малага”га қарши сафар ўйинига айнан ушбу воқеа сабаб бора олмаганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!