Деҳли-Москва йўналишида учган самолёт нега Тошкентга қўнди?

Жамият

1555638968_0_297_3111_2047_1036x0_80_0_0_6afc23600dff6cf78cb43b313c96e158

Бугун, 16 октябрь куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москвага учаётган А-330 самолёти Тошкентда фақулодда қўниш амалга оширди. Бунга йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Деҳли-Москва рейси билан учган “Аэрофлот” самолёти маҳаллий вақт билан соат 7:19 да (Москва вақти билан 5:19) йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун Тошкентда мажбурий қўниш амалга оширди”, дейилади хабарда.

Тошкентдаги аэропортда самолётни тиббиёт ходимлари кутиб олган, айни пайтда йўловчини шифохонага ётқизиш масаласи кўриляпти.

Қайд этилишича, самолёт тайёргарликка қараб Москвага учиб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Аэрофлот самолёт

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг