... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Ғафур ака жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевга мактуб йўллади


11:19, 24.05.2018 Спорт
 9 780

Бокс бўйича терма жамоа аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиев хонадонида меҳмон бўлишди.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ва аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонида бўлиб, унга Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) вақтинчалик президенти Ғафур Раҳимовнинг мактубини етказди.


 
“Сиз бокс бўйича жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбек спортчиси ҳисобланасиз. Айнан сиз туфайли Ўзбекистонда буюк чемпионлар авлоди етишиб чиқди. AIBA ижроия-қўмитаси аъзолари ва мен сизга ва сизнинг оилангизга сиз учун оғир бўлган ҳозирги дамларда барча томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман”, дея ёзган Ғафур Раҳимов.


 
Собиқ чемпион Руфат Рисқиев терма жамоа аъзоларига ўз маслаҳатини берди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Руфат Рисқиев 2016 йил жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Руфат Рисқиев Ғафур Раҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!