...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Дунёнинг энг чиройли аэропорти очилди


15:29, 25.09.2018 Бу қизиқ
 8 733

Аэропорт денгиз сатҳидан 1 371 метр юқорида жойлашган бўлиб, унинг атрофи 2 км.гача чўзилувчи даралар билан қопланган.

Кеча, 24 сентябрь куни Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида дунёнинг энг чиройли аэропортларидан бири очилди.
 
Ҳиндистоннинг 100-аэропорти очилиш маросимида шахсан Бош вазир Нарендра Моди қатнашди. Ҳозирда аэропорт “муҳандислик мўжизаси” дея таьрифланмоқда.




 
Аэропорт денгиз сатҳидан 1 371 метр юқорида жойлашган. Унинг атрофи 2 км.гача чўзилувчи даралар билан қопланган. У ерда иккита қўниш майдончаси ҳамда бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат қила оладиган терминал биноси мавжуд.






 
Майдон тепаликда жойлашгани ҳамда доимий ёмғирлар мавсуми қурилишни тўққиз йил чўзилишига олиб келди. 
 
Бу ердан парвозлар 4 октябрдан бошланади.
 
Аэропорт ҳудудда туризмни кучайтириши кутиляпти. Чунки бу ҳудуд ўнлаб чўққилар, музликлар ва баланд тоғ-кўлларига эга.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ҳиндистон Аэропорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!