...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Божхоначилар ўз байроғи ва белгисига эга бўлади


16:44, 04.05.2018 Жамият
 2 117

Яқин кунларда ушбу жуҳҳат тасдиқланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Давлат божхона хизмати органлари яқин кунларда ўз байроғи ва таниб олиш белгисига эга бўлади. Бу ҳақидаги қарор Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига муҳокама учун жойлаштирилган.
 
Айни пайтда мазкур рамзлар наъмуналари ҳам эълон қилинган бўлиб, муҳокамалар жорий йилнинг 18 майига қадар давом этади.
 
Наъмунада божхоначилар байроғи тўқ яшил рангли тўртбурчак шаклдаги матодан иборат бўлиши, ушбу ранг фаровонлик ва барқарорлик рамзи эканлиги таъкидланган.
 
Божхоначиларнинг махсус белгиси, атрофи тўқ яшил рангдаги ҳалқали бандга эга бўлиб, у кумуш доира ичида жойлашган.
 
Доира марказида учи пастга йўналган, юқори бурчакларида ярим доира шаклида тасвирланган қалқон жойлашган.
 
Ушбу қалқон Ўзбекистон иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини маъносини англатади.
 
Қалқон марказидан давлат герби жой олган, қалқон четидан барча томондан қуёш нурларини англатувчи чизиқлар тортилган.
 
Қалқоннинг икки бурчагида икки илон чирмашган иккита қанотли белги, Меркурий белгиси ўрин олган бўлиб, улар диагонал бўйича учини пастга қаратиб турибди.
 
Меркурий белгиси қадимги римликлар қарашларида тижорат, мўл-кўлчилик, ақл-заковатни, фидойилик ва меҳнатсеварликни, ҳамда низоларни тинчлик билан ҳал этишни билдириади.
 
Марказдаги қалқоннинг орқасида Ўзбекистон миллий байроғи ён томонга силкинган ҳолда ифодаланган.
Темур Назаров

Теглар:Давлат божхона қўмитаси байроқ белги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар