Акмал Бурҳоновнинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан Акмал Бурҳоновнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги ваколати муддатидан аввал тугатилди. 

Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинлангани муносабати билан депутатлиги муддатидан аввал тугатилди.

У агентликдаги фаолиятида турли манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун партиявийликдан ҳам воз кечган.

“Агентликдаги иш фаолиятимга таъсир этмаслиги учун, хусусан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолигини ҳам тарк этишга қарор қилдим”, дейди Бурҳонов.

Бурҳоновнинг таъкидлашича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, сиёсий партиялар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Эшондедаевич Бурҳонов 15 июль куни янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у "Юксалиш умуммиллий ҳаракати раиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Акмал Бурҳонов

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг