Қорақалпоғистон ДСБга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
10 Февраль 2020
6006Холмирза Турсинбоевич Бекчанов Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.
Холмирза Бекчанов 1971 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида таваллуд топган.
У 1994 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш иститутини тамомлаган. 2000 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетинининг сиртқи бўлимини тамомлаган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси қайта тайёрлаш курсида таҳсил олган.
Холмирза Бекчанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар масалалари қўмитаси раиси бўлган.
Аввалроқ, давлат солиқ хизмати органларининг 2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган икки кунлик семинар давомида 9 та туман давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.