... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Поле чудес” бошловчиси Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарларида бўлди


18:15, 10.03.2018 Жамият
 12 874

Леонид Якубович Ўзбекистонда 4 кун меҳмон бўлди.

Россиялик машҳур телебошловчи, “Поле чудес” кўрсатуви муаллифи Леонид Якубович жорий йилнинг 7 мартидан 10 мартигача Ўзбекистон шаҳарларида бўлди.
 
Телебошловчи “Россия яҳудийлар конгресси” делегациясининг таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
 
Юрий Каннер бошчилигидаги “Россия яҳудийлар конгресси” делегацияси аъзоларини Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов кутиб олган.


 
Ташриф давомида Тошкентдаги Россия Федерацияси элчихонасида “Россия яҳудийлари конгресси” вакиллари ва Россия дипломатик миссияси раҳбари Владимир Тюрденов билан учрашув ташкил қилинди.
 
Шундан кейин меҳмонлар Исроил элчиси Эдди Шапира билан бирга Тошкентдаги “Яҳудийлар диний жамияти”га бориб, жамият бошлиғи билан ҳам учрашади.


 
Ташрифнинг кейинги кунида делегация аъзолари Бухорога ташриф буюрди. У ерда Бухоро яҳудийлари маданият марказида бўлиб, марказнинг расмий вакиллари ва шаҳарнинг мутасаддилари билан учрашди.
 
Бухорода делегация шаҳар ҳокими Карим Камолов билан вилоят Ёшлар марказида учрашув ўтказди ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.


 
Леонид Якубович делегация таркибида ўзининг ташрифини Самарқанд шаҳрида давом эттириб, Регистонга ҳам борган ва у ерда қадимий масканлар билан танишган.
Икром Раҳмон

Теглар:Леонид Якубович яҳудийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар