Коронавирус пандемияси сабаб YouTube'да қандай видеолар блокланиши маълум қилинди

Технология

image

YouTube расмий ахборот манбалари — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади. Бу ҳақда Google компанияси маълум қилди.

Коронавирус пандемияси сабабли қуйидаги видеолар YouTube тармоғида блокланади:

– муайян миллат ёки ирқ одамлари COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги тўғрисида;

– халқ табобати билан даволанишга ва касал бўлганда тиббий ёрдам сўрамасликка оид чақириқлар;

– нафас сиқилиши — организмда коронавирус борлигининг ишончли аломати экани тўғрисида;

– коронавирус юқтириш эҳтимоли туфайли Осиё таомларини тановул қилмаслик ҳақида;

– COVID-19 касаллиги 5G тармоғи орқали тарқалишдан келиб чиққани тўғрисида;

– касаллик иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқамаслиги ҳақида;

– ижтимоий масофа ва изоляцияланиш вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали восита эмаслиги тўғрисидаги видеолар.

Аввалроқ, YouTube пандемия шароитида видеоларнинг сифатига ўзгартириш киритган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

YouTube пандемия

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг