“Formula-1” юлдузи Ўзбекистонга келди

Спорт

image

“Formula-1” юлдузи Шарль Леклер Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

“Бу ташриф бежизга эмас, чунки жорий йил 14 июнда Халқаро автомобиль федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши ҳам Ўзбекистонда ўтади”, дейилади манба хабарида.

Қайд этилишича, ҳозирда тадбир учун тайёргарлик ишлари жадаллик билан кетмоқда.

“Учрашувни ташкил этгани учун Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерациясига миннатдорчилигимни билдираман”, дейилади Отабек Умаров саҳифасида.

Маълумот учун, монаколик 26 ёшли Шарль Леклер “Феррари” жамоаси аъзоси ҳисобланади. У охирги марта Абу-Даби 2023 гран-присида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Шарль Леклер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг