... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Флорида аэропортида отишма уюштирганликда гумонланаётган шахс ҳарбий бўлган


11:58, 07.01.2017 Олам
 937

Маълумотларга кўра, Эстебан Сантьяго Аляскадан Флоридага қўниш вақтида қуролни декларацияга киритган ва шу тариқа, бортга олиб ўтган.

6 январь куни Флориданинг Форт-Лодердейл аэропортида юз берган отишманинг ижрочиси, деб гумонланаётган шахс 26 ёшли Эстебан Сантьяго собиқ ҳарбий хизматчи бўлиб, Миллий гвардиядан ҳайдалганлиги аниқланди. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
 
Гумонланувчи шахс 2007 йилда Пуэрто-Рикада Миллий гвардия таркибига қўшилган. 2010 йилда 10 ой мобайнида Ироқда хизмат қилган.
 
Кейинроқ, у армия захираси таркибига киритилган. 2014 йилда эса Аляскадаги Миллий гвардия таркибига қўшилган, лекин қониқарсиз хизмати учун ҳайдалган. Унинг ҳарбий мукофоти ҳам бўлган.
 
Бир неча ой аввал, Эстебан Сантьяго Аляскадаги федерал тергов бюросига келган ва ноодатий мазмунда кўрсатма берган. У миясида турли овозларни эшитишини маълум қилган. Аниқланишича, Эстебан эшитадиган овозлар уни ИШИДга қўшилишга чорлайди. Шундан сўнг, Эстебан Сантьяго руҳий касалликлар шифохонасида даволанишга розилик билдирган.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:АҚШ Флорида Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!