Фицо суиқасддан бир ой олдин бундай хавфни башорат қилган
Олам
−
16 Май
8049Кеча, 15 май куни суиқасдга учраган Словакия Бош вазири Роберт Фицо воқеаларнинг худди шундай ривожланишини бир ой олдин башорат қилган эди. У апрель ойида Facebook’даги саҳифасида ватандошларига видеомурожаат қилиб, республика ҳукумат коалициясига кирувчи партияларнинг етакчи словак сиёсатчиларидан бирига суиқасд уюштириш хавфи борлигини тан олган.
Фицонинг таъкидлашича, либерал мухолифатга яқин бўлган оммавий ахборот воситалари "ҳукумат сиёсатчиларини одобсиз ҳақорат қилмоқда".
Унинг сўзларига кўра, ҳокимият сиёсатидан умидсизлик “Denník N” ва “Aktuality” янгиликлар порталлари, шунингдек, SME газетасига фаол зарар етказмоқда.
"Мен бу хафагарчилик ҳукуматнинг етакчи сиёсатчиларидан бирининг ўлдирилишига айланишини кутяпман", деган Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 май куни Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг Бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга қарата ўқ узилганди. Шундан сўнг, Фицо зудлик билан шифохонага ётқизилган. Халқаро майдонда ушбу ҳужум қўрқув ва ғазаб билан қарши олинди. Қатор дунё мамлакатлари етакчилари ушбу ҳолатга нисбатан ўз реакцияларини билдирди.