“Интер” клуби президентига нисбатан иш очилди

Спорт

image

“Интер” клуби президенти Стивен Жан А серия раҳбари Паоло Даль Пинони масҳарабоз, деб атагани учун Италия футбол федерацияси унга қарши иш очди. 

Италияда коронавирус кенг тарқалгани сабабли, А сериянинг 26-туридан ўрин олган “Ювентус” - “Интер” жамоалари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 9 март кунига белгиланди. Шунинг учун, 27-тур ўйинлари бироз олдинга суриладиган бўлди. Ўйин куни ўзгаравергани сабабли, “Интер” клуби президенти 26 ёшли Стивен Жан А серия раҳбари Паоло Даль Пинони масҳарабоз, деб атаган. Шу сабабли унга қарши иш очилган.

Бундан аввал ушбу баҳс, мухлисларсиз бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Энди ишқибозлар учрашувни стадиондан туриб томоша қилишига рухсат берилгани айтилмоқда. Фақат стадионга келган ишқибозлар қаттиқ текширувдан ўтиши ва махсус ходимларга яшаш манзили тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Италия футбол федерацияси “Кальяри” жамоасига нисбатан иш очган эди. Сабаби, “Интер” - “Кальяри” жамоалари ўртасидаги баҳсда, “Кальяри” клуби мухлислари “Интер” жамоаси футболчиси Ромелу Лукакуни “маймун”, дея ҳақорат қилишганди.

    Жаҳонгир Сотволдиев 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Интер А серия Стивен Жан

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг