Самарқандда электр жиҳозларини харид қилишда давлат пуллари талон-торож қилинди

Жамият

image

Самарқандда электр жиҳозларини харид қилишда қарийб 5,5 млрд сўм маблағлар талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

2017-2019 йилларда манзилли Дастур ижроси юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга “Ўзэлектроаппарат-Электрошит” АЖ ва Тошэлектроаппарат” МЧЖдан электротехник жиҳозларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мақбул (оптимал) нархларда сотиб олишга рухсат берилган.

Бироқ жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузиб, 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан трансформатор подстанциялари 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олинган. Бу билан давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Самарқанд ҲЭТК" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд талон-тарож

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг