... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Финал: Мадрид жамоаси Европа лигаси ғолибига айланди


01:54, 17.05.2018 Спорт
 1 914

Испанияликлар финалда Франциянинг “Марсель” клубига қарши майдонга тушди.

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз тарихида 3-марта Европа лигаси мусобақасида ғолиб чиқди. Испанияликлар финалда Франциянинг “Марсель” клубига қарши майдонга тушди ва Лиондаги стадионда рақиблари дарвозасига жавобсиз учта гол урди.

“Атлетико”нинг голларига Антуан Гризманн (2 та) ва Габилар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, “Атлетико” 2009/10, 2011/12, 2017/18 йил мавсумларида ғалаба қозониб бу борада “Севилья” билан тенглашиб олди.
 
Европа лигаси, финал.
“Марсель” – “Атлетико” 0:3.
Голлар: Гризманн (21, 49), Габи (89).
 
“Марсель”: Манданда, Сарр, Рами, Амави, Пайет (Лопес, 32), Луис Густаво, Окампос (Н`Жи, 55), Замбо-Ангисса, Товен, Сансон, Жермен (Митроглу, 74).
 
“Атлетико”: Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько (Хуанфран, 46), Годин, Коке, Габи, Сауль, Корреа (Парти, 88), Диего Коста, Гризманн (Торрес, 90).
 
Огоҳлантиришлар: Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н`Жи (78), Люка Эрнандес (78).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Атлетико Марсель Европа лигаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!