Россия ва Хитой АҚШга ҳасад кўзи билан қарайди – Трамп

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп АҚШ “Ер юзидаги энг қудратли қурол”га эга деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, Россия ва Хитой бу нарсага ҳасад билан қарамоқда. Бу ҳақда Трамп 20 сентябрь куни “Fox News” телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди

“Мен ҳарбий мақсадлар йўлида 2,5 триллион доллар сарфладим. Чунки, олдин бизнинг қуролли кучларимиз ёмон аҳволда эди. Ҳозир эса улар аъло даражада. Бизда Ердаги энг кучли қурол бор, бошқа ҳеч кимда бунга ўхшаш нарса йўқ. Мен бу ҳақда яқиндагина гапиргандим: биздаги қуроллар шунчалик ажойиб, қудратли, замонавий-ки, ХХР раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин бу борада бизга ҳасад қилмоқда. 

Энди, биз Хитой ва Россияни кузатамиз. Менимча, Хитой ҳозир энг катта муаммони яратяпти. Кўпчилик “Россия, Россия ...” дейди. Хитой ҳақида сўрасам, гапиришни ҳам хоҳлашмайди”, деди Америка раҳбари. 

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, ундан олдин “ҳеч ким Россияга нисбатан бундай қаттиқ сиёсат юритмаган”.

“Мен Путин ёпиқ эшиклар ортидаги учрашувларда бу ҳақда атрофидагиларга айтишига кафолат бераман. Агар Хитой ва Россия билан тил топишсак, бу муаммонинг ечими бўлади”, деб қўшимча қилди Трамп. 

Аввалроқ, АҚШ Президетни Дональд Трамп Россия ўзининг гипертовушли қуролларини Америкадан ўғирланган маълумотлар ёрдамида яратганини айтиб чиққанди. У бу хатолик АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама даврида юз берганини таъкидлаган.

Кейин Путин, АҚШнинг 2002 йилда Ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга мажбур қилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой Трамп Путин

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг