Светлана Ортиқова 3 вилоятга бориб, одамлар дардига қулоқ тутди

Жамият

image

Хабарингиз бор, бундан 11 кун аввал,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланган эди

Ортиқова аллақачон прокуратурада иш бошлаб, вилоятлар бўйлаб сайёр қабулларга чиқишга, одамлар билан мулоқот қилишга ҳам улгирди. У 11-16 ноябрь кунлари ўзи туғилиб, вояга етган Наманган, қолаверса, Андижон ва Фарғона вилоятларида сайёр қабул ўтказиб, унда жами 283 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари муаммоларига қулоқ тутган. 

Қайд этилишича, мурожаатларнинг 85 таси суд масалаларига, 50 таси прокуратура ва 57 таси ички ишлар органлари фаолиятига ҳамда 91 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларига оид.

“Бундан ташқари, Светлана Ортиқова томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, улар учун зарур бўлган ногиронлар аравачаси топширилди. 

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда”, дейилади Бош прокуратура тарқатган хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Светлана Ортиқова

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг