... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппин президенти БМТни ёқиб юборишини айтиб, пўписа қилди


09:17, 24.12.2016 Олам
 1 119

БМТнинг келтиришича, Родриго Дутерте ҳукумат раҳбарлигини эгаллаган вақтдан буён мамлакатда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланишда айбдор деб топилган 6 мингдан зиёд киши қатл этилган.

Филиппин раҳбари Родриго Дутерте БМТга қарши танқидий фикрларини билдирди. Мамлакат жанубида жойлашган ҳарбий базадаги чиқиши давомида Филиппин раҳбари “БМТга бориб шикоят қилишингиз мумкин, мен Америкага борсам, БМТни ёқиб юбораман”, дея пўписа қилди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.
 
БМТ қошидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишгани Дутертенинг ғазабланишига сабаб бўлди.
 
БМТнинг келтиришича, Родриго Дутерте ҳукумат раҳбарлигини эгаллаган вақтдан буён мамлакатда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланишда айбдор деб топилган 6 мингдан зиёд киши қатл этилган.
 
Бундай айбловларга қарши жавоб қайтарган Дутерте Филиппин БМТдан чиқиб кетиши мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Филиппин Халқаро жиноят судидан чиқиши ва АҚШ билан ҳамкорлик келишувларини тўхтатиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 
 
Яқинда Родриго Дутертенинг гиёҳванд модда “олди-сотди”си билан шуғулланган одамларни ўлдирганини тан олгани ҳақида хабар қилган эдик. Президентнинг бу маълумотидан сўнг, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн бу ҳаракатни тергов қилишни таклиф қилганди. Бу воқеадан сўнг, Дутерте уни “тентак” деб атаган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Филиппин Родриго Дутерте БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!