Келин ўз уйидан 7 минг доллар ўғрилади
Жамият
−
14 Январь 2020
10963Жорий йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х. М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда “Postda” хабар берди.
У бир кун аввал унинг ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси