Абдураимов ютқазди, қолганлар давом этади

Спорт

image

Кеча, 14 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили навбатдаги жангларини ўтказишди.

Дастлаб турнирнинг 1/16 финали доирасида -52 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров Доминикан Республикаси вакили, Панамерика ўйинлари ғолиби, турнирнинг тўртинчи сараланган боксчиси Родриго Мартега қарши жанг қилди ва уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Ўзбекистон вакилининг ғалабасини қайд этишди - 5:0.
75 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Фанат иккинчи босқичда австралиялик Адриан Каммаранога қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Қаҳрамоновнинг ғалабасини қайд этди - 5:0.
Зоиров нимчорак финал жангини 17 сентябрь куни қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши ўтказса, Қаҳрамонов 16 сентябрь куни бразилиялик Хеберт де Соуза билан куч синашади.

63 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов иккинчи босқичда америкалик Дэвис Кейшовнга қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан рақиб боксчисининг ғалабасини қайд этди - 0:5.
Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари давом этади. Бугун бўлиб ўтадиган саралаш босқичи доирасида ўзбекистонлик 3 нафар боксчи рингга кўтарилади.

Дилшодбек Рўзметов иккинчи жангида Конго вакили Пита Петер билан ҳисоб-китоб қилса, Миразиз Мирзахалилов ҳамда Санжар Турсунов ўзининг мусобақадаги дастлабки жангини бразилиялик рақибларига қарши ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

бокс рингга

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг